Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Салоҳ бошчилигидаги Миср ЖЧ-2026 йўлланмасини нақд қилди

Салоҳ бошчилигидаги Миср ЖЧ-2026 йўлланмасини нақд қилди

Миср терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши 9-туридан ўрин олган баҳсда Жибути устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Муҳаммад Салоҳ дублни расмийлаштирди. "Ливерпуль" ҳужумчиси 14 ва 84-дақиқаларда гол урди. Яна бир гол 8-дақиқада Иброҳим Адел ҳисобига ёзилди.

Миср (23) саралашнинг А гуруҳида пешқадамликни кафолатлади ва жаҳон чемпионатига йўл олди. Аввалроқ Африкадан Марокаш ва Тунис терма жамоалари мундиалга йўл олганди.

Киритилди: 23:35 08.10.2025. Ўқилди: 1008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!