Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Салоҳ АПЛда ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Салоҳ АПЛда ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар ассоциацияси талқинига кўра, АПЛ-2024/25 мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди.

33 ёшли мисрлик футболчи Англия чемпионатида 38 та ўйинда 29 та гол ва 18 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Салоҳ учинчи ва рекорд даражадаги совринни қўлга киритди. Аввалроқ у 2017/18 ва 2021/22 йилги мавсумлар якунларига кўра энг яхши футболчига айланганди. Марк Хьюз, Алан Ширер, Тьерри Анри, Криштиану Роналду, Гарет Бэйл ва Кевин де Брюйне икки мартадан совринни қўлга киритган.

Киритилди: 02:20 20.08.2025. Ўқилди: 895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!