Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Саккиз йилдан сўнг сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярми семизликдан азият чекиши мумкин

Саккиз йилдан сўнг сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярми семизликдан азият чекиши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги 30 йилда дунёда семиз одамлар сони уч баравар ошган. Хусусан, 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган 340 миллиондан зиёд болалар ва ўсмирлар шу дардга дучор бўлган.

2030 йилга бориб ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин.

Европа ва Марказий Осиёда яшовчи катта ёшли аҳолининг 60 фоизи ортиқча вазн ва семиришдан азият чекмоқда.

Ҳар уч боладан бирига шу ташхис қўйилган.

Семизлик оқибатида келиб чиқадиган касалликлар туфайли Европа ва Марказий Осиёда йилига 1,2 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда.

Шу сабабли ЖССТ жорий йил май ойидан семизликни дунё бўйича эпидемия деб эълон қилган.

Киритилди: 15:53 06.12.2022. Ўқилди: 1745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!