Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ал-Азҳар бош имоми Аҳмад ал-Тойиб томонидан ушбу халқаро мукофотнинг 2026-йилги совриндорларини аниқлаб берадиган 6 нафар ҳакамлар ҳайъати аъзосидан бири сифатида кўрсатилди.
Саида Мирзиёева Марказий Осиёдан Заед мукофоти ҳакамлар ҳайъати аъзоси бўлган илк вакил ҳисобланади.
Маълумот учун, ушбу мукофот 2019-йилда БААнинг собиқ президенти, марҳум шайх Зайд бин Султон ал-Наҳаён шарафига таъсис этилган.
Ҳозирга қадар бутун дунё бўйлаб иқлим ўзгариши, камбағалликка қарши кураш, жамият ривожланиши ва соғлиқни сақлаш каби турли инсонпарварлик ташаббуслари бўйича 15 мамлакатдан 16 нафар совриндор эътироф этилган. Мукофот жамғармаси — 1 миллион доллар.