Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Саида Мирзиёева “Teach For All” ноёб ҳаракати асосчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева “Teach For All” ноёб ҳаракати асосчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева бутун дунё бўйлаб нафақат таълим тизимини, балки жамият ҳаётини ҳам ўзгартираётган “Teach For All” ноёб ҳаракати асосчиси Венди Копп билан учрашди.

Ўтган йилдан бошлаб “Teach For Uzbekistan” лойиҳаси “Teach For All” оиласига қўшилди. Лидерлик қобилиятига эга иқтидорли ёшлар эса мазкур ҳаракатнинг бир қисмига айланиб бормоқда.

"Копп хоним билан Марказий Осиё минтақамизни муҳокама қилдик. Таълим ва хотин-қизлар ҳуқуқлари соҳасида эришилган салмоқли ютуқларимиз борки, ушбу ижобий тажриба юртимиздан ташқарида ҳам кенг ёйилишини истаймиз. “Teach For Uzbekistan” лойиҳаси — таълим йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим қисми бўлиб, мамлакатимизнинг олис ҳудудларидаги минглаб болалар ҳаётини яхшилашга ҳисса қўшишига ишонаман", — деб ёзди С. Мирзиёева расмий каналида

Киритилди: 17:46 25.06.2025. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!