Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Татаристон ҳудудлари ўртасидаги жадал савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.
"Халқларимизнинг тарихий яқинлиги ва маданиятлар муштараклигига асосланган гуманитар алоқаларга алоҳида эътибор қаратдик. Ўзбекистонда энг кўп сонли татар диаспораси истиқомат қилмоқда. Татаристон эса Россияда таълим соҳасидаги асосий ҳамкорларимиздан бири ҳисобланади — бу ерда 3,5 мингдан зиёд ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олмоқда.
Самимий қабул ва очиқ мулоқот учун миннатдорман. Ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз янада ривожланиши ва мустаҳкамланиб боришига ишонаман", — дейди Саида Мирзиёева.