Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Саида Мирзиёева Қозоғистон Давлат маслаҳатчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева Қозоғистон Давлат маслаҳатчиси билан учрашди

Шу йилнинг 18 март куни Президент маслаҳатчиси Саида Мирзиёева Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин билан учрашди.

Учрашувда апрель ойида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи“ саммити ва Орол маданият саммитига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон муҳим халқаро тадбирлар доирасида қўшма ташаббусларни илгари суришда фаол ҳамкорлик қилаётгани мамнуният билан қайд этилди ва ижтимоий платформаларни тартибга солиш соҳасида мувофиқлаштириш ва тажриба алмашиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

“Учрашув якунида давлатларимиз раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш доирасида яқин мулоқотни бундан буён ҳам давом эттиришга тайёрлигимизни тасдиқладик“, — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм каналида.
Киритилди: 19:19 18.03.2025. Ўқилди: 521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!