Бирлашган Араб Амирликларида тинчлик, ижтимоий адолат ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи нуфузли «Инсоний биродарлик» (Zayed Award for Human Fraternity) совриндорлари маълум бўлди.
Бу йилги мукофот Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тарихий тинчлик келишуви ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси Зарқа Яфталига насиб этди.
Эътиборли жиҳати шундаки, мукофот совриндорларини аниқлаган халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибида Марказий Осиёнинг ягона вакили — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этди.
Ушбу иштирок Ўзбекистоннинг глобал гуманитар ташаббуслар ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришдаги рольи халқаро миқёсда юксак эътироф этилаётганининг яққол намунасидир.
Маълумот учун: тақдирлаш маросими 2026 йил 4 февраль куни БМТ томонидан белгиланган Халқаро инсон биродарлиги кунида бўлиб ўтади.