Бугун 27 февраль, 2021 йил, шанба

O'ZB

Саҳрои Кабирдан кўтарилган «чангли туман» Испаниягача етиб борди

Саҳрои Кабирдан кўтарилган «чангли туман» Испаниягача етиб борди

Саҳрои Кабирдан учиб келган чанг ва қум Испаниянинг шарқий қисмини қоплади, аввалроқ давлат метеорология агентлиги (Aemet) ушбу табиий ҳодиса айниқса Мурсия, Валенсия ва Балеар оролларига қаттиқ таъсир кўрсатиши ҳақида огоҳлантирган эди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Мурсия осмони пушти ва сариқ тусга кирди, Мурсия ва Лорка шаҳар мериялари ҳавонинг зарарланиши ошгани сабабли протоколларни фаоллаштирди. Кечқурун кучли ёғингарчилик кутилаётганига қарамай, душанба кунигача зарарланиш даражаси пасаймайди, деб хабар берди Radio Onda Regional Murcia. Расмийлар узоқ вақт ташқарида бўлмаслик, очиқ ҳавода спорт билан шуғулланмаслик ва автомобиль билан шаҳар марказига бормасликни маслаҳат бермоқда.

Лорка ҳукумати аҳолига қишлоқ хўжалиги мақсадларида олов ёқмасликни, электр энергияси сарфини камайтиришни, жамоат транспортидан фойдаланишни, шахсий автомобилларни шаҳар марказидан четда қолдиришни, шунингдек, очиқ ҳавода спорт билан шуғулланмасликни маслаҳат берди.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган суратларга кўра, «сариқ туман» Балеар ва Валенсияни қоплаб олди. Шунингдек, метеорологлар чанг-тўзоннинг Арагон ва Кастилия-Ла-Манчагача бориши мумкинлигини инкор этмаяпти.

Аввалроқ Африкадан кўтарилган «чангли туман» Канар оролларини қоплаган, бир қатор рейслар бекор қилинган эди.

«Калима» деб номланувчи табиат ҳодисаси (қум ва чангнинг ҳавога кўтарилиши) Канар оролларида тез-тез кузатилиб туради, лекин Испаниянинг қитъа қисми ва Балеар оролларигача етиб келиши камдан-кам кузатилади.

Киритилди: 09:29 23.02.2021. Ўқилди: 763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!