Бугун 27 ноябрь, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Садир Жапаров Ўзбекистон билан келишув ҳақида: "99 фоиз ерлар бизга ўтди"

Садир Жапаров Ўзбекистон билан келишув ҳақида: "99 фоиз ерлар бизга ўтди"

Қирғизистон президенти Ўзбекистон билан яқинда қизғин муҳокама қилинаётган Кемпиробод сув омбори бўйича келишув ҳақида гапирди.

«Худо хоҳласа, яқин кунларда келишув имзоланиб, ратификация қилиниб, парламент томонидан маъқуллангач, халқ қайси ерлар бизга ўтганини билиб олади.Халқдан сабр билан кутишларини сўрайман. Умуман олганда, баҳсли ҳудудларнинг деярли 99 фоизи бизга ўтди. Ўзбекистон назорати остида бўлган ҳудудларда энди 50/50 улушга эга бўлган корхона ташкил этилиши ҳақида келишиб олдик ва у биргаликда бошқарилади.

Музокаралар натижасида сув сатҳи 908-горизонталдан 900-га туширилди. Натижада сув омбори қирғоқлари бўйлаб 1246 гектар ер бўшатилди – ўзимизга ўтади. Бу ерлардан маҳаллий аҳолимиз доимо қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланадилар», деди Жапаров.

Киритилди: 10:43 06.10.2022. Ўқилди: 9387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!