Қирғиз Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини тартибга солиш бўйича чоралар тўғрисида Фармон қабул қилинди
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров “Қирғиз Республикаси ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини тартибга солиш бўйича чоралар тўғрисида” Фармонни имзолади.
Фармонга кўра, миграция қонунчилигини бузган ҳолда Қирғизистон ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш мақсадида, Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 66, 70 ва 71-моддаларига мувофиқ:
1. 2025-йил 10-июнгача миграция қонунчилигини бузган ҳолда Қирғизистон ҳудудида бўлиб турган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ўз мақомини ихтиёрий тарзда қонунийлаштириш имконияти берилади.
2. Вазирлар Маҳкамасига чегараланган муддатга мўлжалланган вақтинчалик низомни тасдиқлаш топширилади. Бу низом миграция қонунини бузган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мақомини тартибга солиш тартибини белгилайди.
3. Қуйидаги шахсларга нисбатан жавобгарлик бекор қилинади, агар улар юқоридаги низом асосида ихтиёрий равишда мақомини қонунийлаштирса:
визаси, яшаш гувоҳномаси муддати ўтганлар ёки бекор қилинганлар;
рўйхатдан ўтмаган ёки меҳнат фаолияти учун рухсатномаси йўқ шахслар;
рухсат муддати тугаган ҳужжатлардан фойдаланаётганлар;
қонуний муддат тугаганидан сўнг чиқиб кетмаганлар;
киришда кўрсатилган мақсадга зид равишда бўлиб турганлар;
транзит қоидаларини бузганлар.
4. Ички ишлар вазирлигига Қирғизистон ҳудудида миграция қонунчилигини бузган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни аниқлаш бўйича тадбирлар ўтказиш топширилди.
5. Ташқи миграция масалалари бўйича ваколатли давлат органларига Фармонни тўлиқ амалга ошириш, шу жумладан аҳоли орасида ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш топширилди.
6. Фармон ижросини назорат қилиш Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларини ижро этилишини назорат қилиш бошқармасига юклатилди.