Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Садир Жапаров Ғарбни Афғонистонга 9,4 миллиард долларлик активларини қайтаришга чақирди

 Садир Жапаров Ғарбни Афғонистонга 9,4 миллиард долларлик активларини қайтаришга чақирди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров TRT Avaz телеканалига Афғонистондаги вазият ҳақида интервью берди.

— 2021 йилда Афғонистонда «Толибон» ҳаракати етакчилари ҳокимият тепасига келди. Биз хоҳлаймизми ёки йўқми, факт ўзгаришсиз қолмоқда - мамлакатни Толибон бошқаради. Айрим давлатлар, жумладан Қирғизистон ҳам Толибонни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан олиб ташлаган.

“Толибон ҳокимиятга келганидан кўп ўтмай, биз афғон халқига ёрдам кўрсатиш учун улар билан алоқа ўрнатдик. Биз бир неча бор инсонпарварлик ёрдамини юбордик. Афғонистондаги вазиятнинг янада кескинлашиши минтақага салбий таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун биз мамлакат ҳукумати билан ҳамкорлик қилаётганимизни яширмаймиз. Биз ҳар томонлама ёрдам берамиз, аммо бу eтарли эмас.

“Агар Толибон кучсиз бўлганида, афғон халқи уларни аллақачон ағдарган бўларди. Яхши ёки ёмон, улар ишлайди, одамлар уларни қўллаб-қувватлайди. Энди улар деярли бутунлай изоляция қилинган. Вазият қанча узоқ давом этса, афғон халқи шунчалик оғир кунларга дуч келади.

— Толибон ҳокимият тепасига келгач, Афғонистон Марказий банкининг хорижда жойлашган 9,4 миллиард долларлик активлари Ғарб давлатлари томонидан «музлатилган». Шундан 7 миллиард долларга яқини АҚШга тўғри келади. Афғонистондаги вазият ва афғон халқи фаровонлигини яхшилаш учун бу маблағлар имкон қадар тезроқ қайтарилиши керак. Улар ҳукуматга нафақат инфратузилмани тиклаш, балки маҳаллий банклар орқали фуқароларга арзон кредитлар ажратиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳоли турмушини яхшилаш учун имкониятлар яратишда ҳам ёрдам бериши мумкин эди. Афғонларнинг аксарияти ҳозир очарчиликка дучор бўлмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, мен Европа давлатлари раҳбарлари ва АҚШ раҳбариятини Афғонистоннинг амалдаги ҳукуматини тан олишга ва афғон халқининг келажаги йўлида «музлатилган» маблағларни қайтаришга чақираман.

Агар Европа ёки АҚШ давлатлари Афғонистонга турли лойиҳалар ёки махсус дастурлар орқали ёрдам берса, биз уларни амалга оширишда иштирок этишга тайёрмиз. Агар техник ёрдам берилса, афғон талабаларини Қирғизистондаги университетларда турли мутахассисликлар бўйича ўқитишга тайёрмиз. Агар таклифимизни қўллаб-қувватловчи давлатлар бўлса, биз имкон қадар тезроқ батафсил режа ишлаб чиқишга ва уни амалга оширишни бошлашга тайёрмиз.


Киритилди: 01:21 09.12.2024. Ўқилди: 982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!