Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Рютте Трампга 5% ЯИМлик улкан режа таклиф қилди

Рютте Трампга 5% ЯИМлик улкан режа таклиф қилди

НАТО бош котиби Марк Рютте АҚШ президенти Дональд Трампга НАТО давлатларининг ҳарбий харажатларини икки босқичли режа асосида ЯИМнинг 5% гача оширишни таклиф этади. Бу ҳақда Reuters агентлиги альянсдаги дипломатик манбаларга таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Рютте НАТОга аъзо давлатларга 3,5% ЯИМни тўғридан-тўғри ҳарбий харажатларга, яна 1,5% ни мудофаа билан боғлиқ инфратузилма ва лойиҳаларга сарфлашни таклиф қилмоқда. Масалан, бу транспорт лойиҳалари каби ҳарбий мақсадларда қўлланилиши мумкин бўлган инфратузилмалар бўлиши мумкин.

Бу режа Европа давлатларига НАТО талаб қилган харажатларни кенгроқ йўналишларда сарфлаш имконини беради. Шу орқали Вашингтон ҳам ўз навбатида НАТОдаги сарф-харажатлар кўпайтирилганини таъкидлаши мумкин.

Агар ушбу режа АҚШ томонидан қабул қилинса ва июн ойи охирида Гаагада ўтадиган НАТО саммитида тасдиқланса, НАТО давлатлари учун амалдаги 2% ўрнига янги 5% мақсадли кўрсаткичга айланади. 2024 йил охири ҳолатига кўра, НАТОга аъзо 32 давлатдан фақат 22 таси ҳарбий харажатларини 2% ЯИМ даражасига етказган.

Шу билан бирга, Европа Комиссияси ҳам Европа давлатлари учун миллий бюджет дефицитини ЯИМнинг 3% дан 4,5% гача ошириш орқали қўшимча ҳарбий кредитлар жалб қилиш схемасини таклиф этди. Бу давлатларга қўшимча молиявий имкониятлар беради.

Киритилди: 22:02 02.05.2025. Ўқилди: 644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!