НАТО бош котиби Марк Рюттенинг маълум қилишича, Европа мамлакатлари ва Канада мудофаа учун ажратилаётган умумий харажатларни ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 4 фоизига етказган.
Анқарада ўтаётган НАТО саммити арафасида сўзга чиққан Рютте ўтган йили Европадаги иттифоқчилар ва Канада асосий мудофаа харажатларини аввалги йилга нисбатан қарийб 20 фоизга оширганини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, 2025–2026 йилларда мудофаа соҳасига йўналтирилган қўшимча инвестициялар умумий ҳажми 258 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.
📆 Рютте эслатишича, ўтган йилги НАТО саммитида аъзо давлатлар 2035 йилга қадар мудофаа ва хавфсизликка ажратиладиган умумий харажатларни ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизига етказиш бўйича келишувга эришган.