Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Москвада ҳаво ҳудуди ёпилди

Москвада ҳаво ҳудуди ёпилди

Украинанинг дрон ҳужумлари туфайли шунингдек, Ростов вилоятида поездлар ҳаракатида кечикишлар кузатилмоқда

Москва мэри Сергей Собяниннинг хабар беришича, 20 июл куни кечаси ва эрталаб Россия Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москвага йўналган 19 та дронни уриб туширган.

Учувчисиз қурилмалардан бири Зеленограддаги кўп қаватли уйга урилган. Натижада бир хонадон зарар кўрган. Шунингдек, дрон парчалари тушиши оқибатида икки автомобил ёниб кетган.

Россия фуқаролик авиацияси агентлиги (Росавиация) маълумотига кўра, 19–20 июл оралиғида Москава аэропортларида парвозларнинг чекланиши натижасида 134 та самолёт захира аэродромларга йўналтирилган. 20 июл куни эрталаб Калуга аэропортида ҳам парвозлар чекланган.

Шунингдек, шанба куни кечқурун Ростов вилоятида украин дронларининг парчалари электр тармоқларига зарар етказгани сабабли Россияда 75 та узоқ масофага қатновчи йўловчи поездлар ҳаракат кечикишлар кузатилмоқда.

Киритилди: 21:15 20.07.2025. Ўқилди: 1659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!