Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Руслан Абдуллаев профессионал боксдаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

Руслан Абдуллаев профессионал боксдаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

Боксчимиз Руслан Абдуллаев бугун АҚШнинг Калифорния штатида Golden Boy промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган жанг кечасида ринга кўтарилди.

У уругвайлик Эдуардо Хавиер Абреуга қарши баҳс олиб борди. Кутилганидек истеъдодли боксчимиз рақибига хеч қандай имконият қолдирмади. 8 раундлик жангнинг 5- раундида нокдаундан сўнг рақиб тура олди, аммо кейинги берилган кетма-кет зарбаларга дош бера олмади ва рефери уни чуқур нокаутдан қутқариб қолди.

Шу тариқа, юртдошимиз профессионал боксдаги 4-жангида ҳам зафар қучиб, ғалабали сериясини давом эттирди.

Киритилди: 10:26 17.01.2026. Ўқилди: 839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!