Черков сайтида эълон қилинган мурожаатга кўра, патриарх Кирилл Рамзан Қодировнинг 50 йиллик юбилейи ва Чеченистон раҳбари лавозимига навбатдаги марта тайинланиши муносабати билан унга I даражали “Шуҳрат ва шараф” орденини берган.
Рамзан Қодиров сентябр ойи охирида бўлиб ўтган Чеченистон раҳбари сайловида 99,85% овоз тўплаганди, бу мутлақ рекорд натижа ҳисобланади. Орадан кўп ўтмай, Россия президенти Владимир Путин Рамзан Қодировга армия генерали унвонини берди, бу Россиядаги энг олий ҳарбий унвондир. Чеченистон раҳбарига, шунингдек, қизил берет (кучишлатар тузилмаларнинг махсус бўлинмаларида энг олий фарқлаш белгиси ҳисобланувчи бош кийим) берилди.