Литва, Эстония ва Латвия Россия электр тармоғидан ажралди. Тармоқ Совет Иттифоқи қулаши билан 1990 йиллар бошида мустақилликка эришган уч давлат учун Россия билан охирги боғланиш эди. Ушбу давлатлар 2004 йилда Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлган.
Россия электр тармоғидан ажралиш ҳақидаги музокаралар ўн йиллар давомида олиб борилган, аммо давлатлар технологик ва молиявий қийинчиликларга дуч келган. Москванинг Украинага бостириб кириши, улар ҳужумга учрашидан хавотирланиб, ўтишни янада шошилинч қилди.
Давлатлар Россиядан энергия харид қилишни тўхтатган бўлса-да, Москва ҳамон уларнинг электр тизимларини назорат қилаётган эди.
"Энди биз Россиянинг электр энергияси тизимидан геосиёсий тазйиқ воситаси сифатида фойдаланиш имкониятини йўқ қилмоқдамиз," - деди Литва энергетика вазири Зигимантас Ваичиунас AFP агентлигига.
"Рус электронлари иштирок этмаган ёруғлик менга кўпроқ ёқади," деди Энергетика бўйича Европа комиссари Ден Ёргенсен Эстония пойтахти Таллиннда журналистларга.
"Ta’kidlash жоизки, гап хавфсизлик ҳақида кетмоқда... Ҳеч бир Европа давлати Россияга ҳеч нарсада қарам бўлмаслиги керак," - дея қўшимча қилди у.
Сўнгги ойларда Болтиқ денгизида бир нечта сув ости электр ва телекоммуникация кабеллари узилди. Баъзи сиёсатчилар Россияни гибрид уруш олиб боришда айблади, аммо Москва бу айбловларни рад этди.