Бугун 5 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Путин ҳарбий хизматга оид муҳим қонунларни имзолади

Путин ҳарбий хизматга оид муҳим қонунларни имзолади

Путин ҳарбий хизматга йил давомида чақирув ва “муҳим объектларни” ҳимоя қилиш учун захирадаги ҳарбийларни юбориш тўғрисидаги қонунларни имзолади.

Ҳужжатга кўра, 2026 йилдан бошлаб Россиядаги ҳарбий комиссариатлар чақирувга яроқлиликни аниқлаш учун тиббий кўрикларни ва чақирув комиссияси йиғилишларини йил давомида ўтказади. Бироқ, ҳарбий хизматга юбориш аввалгидек йилига икки марта — 1 апрелидан 15 июлгача ва 1 октябрдан 31 декабргача амалга оширилади.

Шунингдек, энди захирадаги ҳарбийларни Россиядаги муҳим объектларни ҳимоя қилиш учун тинчлик даврида ҳам юбориш мумкин бўлади. Бунинг учун улар президент фармони билан икки ойлик йиғинларга чақирилади.

Киритилди: 21:59 04.11.2025. Ўқилди: 1293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!