Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Руминияда президентлик сайловида овоз бериш бошланди

Руминияда президентлик сайловида овоз бериш бошланди

Сайловда 13 нафар номзод иштирок этмоқда. Сўнгги сўровнома натижаларига кўра, уларнинг ҳеч бири биринчи турда ғалаба қозониш учун зарур бўлган овозларни олмаслиги мумкин.

Биринчи турнинг фаворити Руминиянинг амалдаги бош вазири, социал-демократ Марчел Чолаку. Унинг асосий рақобатчиси эса ўта ўнгчи Руминлар бирлиги иттифоқи (AUR) партияси етакчиси Жорже Симион.

AFP'нинг ёзишича, Симионнинг рейтинги Руминияда рекорд даражадаги инфляция фонида кескин ошди. Сайлов кампанияси давомида Жорж Симион Руминия билан чегарадош Украинадаги уруш ҳақида бир неча бор гапирган. Симион Владимир Путинни "ҳарбий жиноятчи" деб атаган, бироқ айни пайтда у Украинага қурол етказилишига қарши.

Симион, шунингдек, Россия разведка хизматлари билан алоқада бўлганликда айбланган, у бунга жавобан "Руминиядаги энг русофоб партияни" бошқараётганини маълум қилган.

Бундан ташқари, AUR раҳбари ўзининг евроскептик қарашлари билан машҳур. Симион Руминия ва Молдовани бирлаштириш тарафдори. Расмий Кишинёв унинг Молдовага киришни бир неча бор тақиқлаган.

Агар биринчи турда ҳеч бир номзод зарурий овоз тўплай олмаса, 8 декабрда президентлик сайловининг 2-тури бўлиб ўтади. Шунингдек, 1 декабр куни Руминияда парламент сайловлари ўтказилиши белгиланган.

Киритилди: Бугун 18:16. Ўқилди: 275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!