Руминия прокуратураси президентлик сайловларини ноқонуний молиялаштириш бўйича тергов доирасида Брашов шаҳрида тинтувлар ўтказди, деб хабар бермоқда Reuters.
Нашрга кўра, тинтувлар президентликка номзоднинг сайловолди кампаниясини қонунга хилоф равишда молиялаштиришга алоқадорликни аниқлашга қаратилган. Бу маблағлар жиноят йўли билан қўлга киритилган ва кейинчалик пул ювиш жараёнида ишлатилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Айнан қайси номзоднинг сиёсий кампанияси текширилаётгани айтилмаган, лекин агентликнинг маълум қилишича, Руминия Миллий хавфсизлик кенгаши бундан аввалроқ мустақил номзод Кэлин Жоржескунинг кампанияси ҳақидаги ҳужжатларни ошкор қилган эди.