Чоршанба куни эрталаб Москва биржасида эвро ва АҚШ доллари фаол равишда мустаҳкамланмоқда. Евро курси 2022-йил 25-мартдан бери биринчи марта 107 рублдан ошди, доллар курси 98 рублга етди, дея хабар бермоқда “Интерфакс”.
Савдо маълумотларига кўра, юан курси 2022-йил 31-мартдан бери биринчи марта 13,5 рублдан ошди.
Шундай қилиб, Москва вақти билан 10:47 ҳолатига кўра, евро 1,56 фоизга ўсди - 107,06 рублгача.
Москва вақти билан 11:11 га келиб евро курси 106,88 рублни (+0,39%) ташкил этди, юан 0,45 фоизга ошиб, 13,479 рублни ташкил қилди. Шу билан бирга, доллар 0,15 фоизга ошиб, 97,25 рубл атрофида савдо қилинди.