АҚШ Европа иттифоқи шерикларига Украинага ҳеч қандай хавфсизлик кафолатлари тинчлик келишуви имзоланмагунча тақдим этилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда давлат котиби Марко Рубио ЕИ вакиллари билан суҳбатда айтгани Politico нашрига манбалар томонидан тасдиқланган.
Манбаларнинг айтишича, Вашингтон ўзининг тинчлик режасини мутлақ устувор вазифа сифатида кўрмоқда. Рубионинг таъкидлашича, президент Дональд Трамп Украинага «хавфсизлик ҳиссини берувчи» узоқ муддатли кафолатлар масаласига фақат тинчлик битимидан кейингина қайтиб, шу йўналишда иш олиб боради.
Европалик яна бир дипломатнинг маълум қилишича, Рубио Украина бўйича хавфсизлик кафолатлари мавзусини 23 ноябр куни Женевадаги учрашувда тилга олган, бироқ бу масалани ни Женевада, ни кейинчалик Лондон ва Париж билан ўтказилган телефон мулоқотларида кенгайтирмаган.
Politico маълумотларига кўра, Рубио тинчлик келишувидан кейин ҳал қилиниши лозим бўлган бир қатор масалаларни ҳам санаб ўтган. Европа тарафида эса бу, эҳтимол, Украина ҳудудий яхлитлиги ва музлатилган россиялик активлар тақдири ҳақида экани тахмин қилинмоқда.