Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Рубио: Фаластин давлатини Исроил розилигисиз яратиб бўлмайди

Рубио: Фаластин давлатини Исроил розилигисиз яратиб бўлмайди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Европанинг бир қатор давлатлари томонидан Фаластинни тан олиш қарорини кескин танқид қилди ва бу каби қадамлар амалий аҳамиятга эга эмаслигини ҳамда фақат можарони кучайтиришга хизмат қилишини билдирди.

Fox Radio эфирида чиқиш қилган Рубио таъкидлашича, Фаластин давлати Исроил розилигисиз яратилиши мумкин эмас.

«Бу ҳеч қандай маънога эга эмас. Бу давлатларнинг ҳеч бири Фаластин давлатини яратиб қўя олмайди. Улар ҳатто бу давлат қаерда бўлишини ёки уни ким бошқаришини аниқ айта олмайди. Эн асосийси — бундай давлат Исроил розилигисиз пайдо бўла олмайди», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги шароитда Фаластинни тан олиш ХАМАС позицияларини мустаҳкамлайди.

«Тасаввур қилинг, сиз — ХАМАСсиз. Қўлингизда 20 нафар гаровдаги одам бор. 7 октябрда ўлдирилган 50 дан ортиқ одамнинг жасадини сақлаяпсиз. Ер остида, қўрқоқдек туннелда ўтириб, давлатлар Фаластинни тан олаётгани ҳақида ўқийсиз. Бу — сиз учун мукофот эмасми?» — деди Рубио.

У шунингдек, ХАМАСни ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни бузганликда айблади ва Буюк Британияни танқид қилди. Британия Исроил тўхтатмас экан, сентябргача Фаластинни тан олишини ваъда қилган эди.

«Агар мен ХАМАС бўлсам, шундай дердим: келишувга имзо қўйманг. Агар рад этсак, сентябрда Фаластин давлатини тан олиш кафолатланади. Ва улар айнан шундай йўл тутади», — деди у.

Давлат котибининг фикрича, Фаластинни тан олиш сиёсий ички мақсадлар билан боғлиқ, лекин амалда музокараларга фақат зарар етказади.

«Бу қадамлар муаммони ҳал қилмайди. Аксинча, ХАМАС учун тинчлик келишувини рад этиш ва гаровдагиларни озод қилмаслик учун яна бир баҳона яратади», — дея хулоса қилди Рубио.

31 июль куни 15 давлатнинг ташқи ишлар вазирлари БМТ Бош Ассамблеясида Фаластин давлатини тан олишга чақирувчи қўшма баёнотни имзолади.

Шунингдек, Португалия ҳам бундай қадамни кўриб чиқмоқда. Бундан аввал Франция "Катта еттилик" давлатлари орасида биринчи бўлиб Фаластинни тан олиш нияти борлигини маълум қилган эди.

Киритилди: 15:31 01.08.2025. Ўқилди: 608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!