АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 21 ноябрь куни Европа расмийлари билан Украинадаги урушни тинч йўл билан тугатиш бўйича Американинг янги режасини муҳокама қилмоқчи.
Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) хабар бермоқда.
The Wall Street Journal (WSJ) маълумотларига кўра, АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси бўлган Рубио миллий хавфсизлик учун масъул бўлган Европанинг юқори мартабали амалдорлари билан музокаралар олиб боради.
Нашрнинг қайд этишича, Европанинг бир қанча юқори мартабали дипломатлари Украина инқирозини ҳал қилиш бўйича "ҳар қандай режалар юзасидан хавотир билдириш имконияти" берилишига умид билдирган.