"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим ишдан бўшатилди.
Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Рубен Аморим сал аввал "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи лавозимидан бўшатилди.
Қарор бугун эрталаб қабул қилинди", – дейилади хабарда.
МЮ кеча "Лидс" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Жамоа 20 турдан кейин 31 очко билан 6-ўринни банд этиб турибди.