“Belleville News-Democrat” нашри журналистларининг хабар беришларича, америкалик роҳиб Жим Бэккер ўқувчилар ҳамда издошларини Озар платосидаги уйига чақирмоқда.
Роҳибнинг қатъий таъкидлашича, унинг кулбасигина инсонларни қиёмат қойимдан сақлаб қолар экан. Шу билан бирга, бир нарсани ҳам унутмаслик керак: у ерда яшаш ҳуқуқи фақат Худо фарзандларига берилар эмиш.
70 ёшли руҳоний ҳозирда Морнингсиде шаҳрини қураётганини ва у бу ҳудуд Миссури штатидаги кичик шаҳар бўлишини таъкидлади. Руҳоний бу жойни беҳуда танламаган, ваҳоланки, бу ер НАСА экспертлари ва АҚШ ҳукумати томонидан энг хавфсиз макон деб топилган.
Кулбаларнинг барчасида озиқ-овқат ғамланган бўлади. Шу боис харидорлар маҳсулот тақчиллиги ҳақида ўйламасалар ҳам бўлади. Хоҳловчилар эса руҳонийнинг қуёш батареялари, ратсиялар ҳамда шунга ўхшаш яшаш учун зарур бўлган барча буюмларни жамлаган интернет-дўконидан ҳам фойдалансалар бўлади.
Бироқ шуни унутмаслик керакки, Ярат Эгам қиёмат қойимни Ер юзига юборганида ундан қутулиб бўлмайди.
Manba: planetanovosti.com