RT телеканали (Russia Today - Россия халқаро ахборот телекомпанияси) ҳарбий мухбирлар учун халқаро мукофотга аризаларни қабул қила бошлади, дейилади телеканал расмий сайтида.
RT канали можаро зонасидаги энг яхши иш учун журналистларга бериладиган йиллик халқаро мукофот - Khaled Alkhateb International Memorial Awards мукофотларида иштирок этиш учун аризаларни қабул қилишни бошлади.
Мукофот 2017 йилнинг 30 июлида Сурияда ҳалок бўлган, RT Arabic билан ҳамкорлик қилган журналист Холид ал-Хатиб хотирасига бағишлаб таъсис этилган.
Холид Ал-Хатиб халқаро мукофоти қуйидаги номинацияларда берилади:
“Можаролар ҳудудидан энг яхши асар” – қуролли можаролар ва уларнинг оқибатлари ҳақидаги материаллар;
"Энг яхши иш: гуманитар миссия" - можаро зонасидаги одамлар, тинч аҳоли ва қочқинларга ёрдам бериш ҳақидаги ҳикоялар. Шаҳарларни тиклаш ва тинч ҳаётга қайтиш ҳақидаги асарлар.
Khaled Alkhateb International Memorial Awards 2023 ғолиблари 200 000 рубль миқдорида пул мукофотига эга бўладилар.