Россиянинг Украинанинг Днепр шаҳрига берган ракета зарбаси натижасида 3 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди.
Бу ҳақда Днепропетровск вилояти давлат маъмурияти раҳбари вазифасини бажарувчи Владислав Гайваненко хабар бермоқда.
Гайваненконинг сўзларига кўра, жароҳатланганларнинг уч нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилмоқда, қолганлари касалхонага ётқизилган. Ярадорлардан олти нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.