Шанбага ўтар кечаси Россиянинг Украинанинг Запорожье вилоятига уюштирган ҳужуми натижасида жароҳат олганлар сони 34 кишига етди.
Бу ҳақда Запорожье шаҳар кенгаши котиби Регина Харченко маълум қилди.
"Шанба куни соат 19:00 ҳолатига кўра, йирик ҳужум қурбонлари сони 34 кишига етди", — деб ёзди у Telegram-каналида.
Унинг сўзларига кўра, тугатиш ишлари давом этмоқда. Коммунал хизматлар аллақачон 100 тоннадан ортиқ чиқиндини олиб чиқиб кетишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия шанбага ўтар кечаси Запорежьеда энг йирик зарбани амалга ошириб, минтақадаги 15 аҳоли пунктига 613 та зарба бергани хабар қилинганди. Ўшанда бир киши ҳалок бўлгани ва 21 киши яралангани ҳақида гап кетган эди.