Бу ҳақда Telegraph хабар бермоқда.
Уруш ишчилар ва ҳарбийлар оилаларининг маоши ва мақомини кескин оширишни таъминлаган шаҳарларда "янги ўрта синф" пайдо бўлди. Шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар юқори иш ҳақи, мукофот ва имтиёзлар олишмоқда, шунингдек, олий ўқув юртларига киришда фарзандлари учун имкониятларга эга бўлишмоқда. Ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар урушгача бўлгандан бир неча баравар кўп маош олишмоқда.
Бу тоифадаги одамлар тинчлик даврига қайтишдан манфаатдор эмас. Мутахассислар урушдан кейин юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий муаммолар ҳақида огоҳлантирмоқда.