Бугун 8 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россиянинг Харьков шаҳрига уюштирган ҳужуми 10 кишининг умрига зомин бўлди

Россиянинг Харьков шаҳрига уюштирган ҳужуми 10 кишининг умрига зомин бўлди

Украинанинг Харьков шаҳрида Россия ҳарбийларининг кечаси уюштирган ҳужуми натижасида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди.

Бу ҳақда шаҳар мэри Игорь Терехов ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, кечаси Россия ҳарбийларининг ракета зарбаси натижасида вайрон бўлган Харковдаги беш қаватли турар-жой биноси вайроналари остидан 10 кишининг жасади топилган.

"Харьковнинг Киев туманидаги беш қаватли турар-жой биносига ракета зарбаси натижасида ўн киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида 13 ёшли қиз ва 9 ёшли ўғил бола бор эди. Яна 16 киши жароҳат олди ва тиббий ёрдамга муҳтож", деб қўшимча қилди ОВА бошлиғи Олег Синегубов.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский ҳужумда етти киши ҳалок бўлгани ва 10 киши яралангани ҳақида хабар берган эди. Унинг қўшимча қилишича, Украинага қилинган ҳужумда 29 та ракета, уларнинг деярли ярми баллистик ракеталар, шунингдек, 480 та дрон, уларнинг аксарияти "шаҳид" дронлари ишлатилган.

Киритилди: 22:55 07.03.2026. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!