Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россиянинг Украинага уюштирган тунги ҳужумда тўрт киши ҳалок бўлди

Россиянинг Украинага уюштирган тунги ҳужумда тўрт киши ҳалок бўлди

Украинанинг Днепропетровск вилоятидаги Каменское шаҳрига Россия кучларининг тунги ҳужуми натижасида тўрт киши ҳалок бўлди ва беш киши яраланди.

Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Ганжа ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, касалхонада уч нафар яраланган киши, жумладан, 30 ёшли аёл реанимацияда. Тиббиёт ходимлари ярадорларга барча зарур ёрдамни кўрсатмоқда.

Ҳужумдан олдин Украина ҳаво кучлари Днепр дарёси томон ҳаракатланаётган юқори тезликдаги нишон ҳақида огоҳлантирди ва тез орада бир нечта нишонлар борлигини, уларнинг баъзилари айнан Каменское томон йўналганини аниқлади. Бу нишонлар шаҳардаги саноат объектига зарба берди.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!