Бугун 19 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россиянинг Украинага ҳужумлари оқибатида бир ҳафтада 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Россиянинг Украинага ҳужумлари оқибатида бир ҳафтада 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди


BILD нашри ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги бир ҳафта давомида Россиянинг Украинага ракеталар ва дронлар орқали берган зарбалари оқибатида 50 дан ортиқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳатланган.

Энг кўп қурбонлардан бири 10 октябрь куни Запорожьедаги турар жой биносига берилган зарба оқибатида қайд этилган. Унда уч нафар болани қўшиб ҳисоблаганда, 23 киши ҳалок бўлган.

13 октябрь, сешанба куни Россия ракеталари Киевга зарба берган. Оқибатда камида 10 киши ҳалок бўлган, яна 80 киши жароҳатланган. Эртаси куни пойтахтга уюштирилган янги ҳужумлар натижасида тўрт киши ҳалок бўлиб, 25 киши жароҳат олган.

15 октябрь, пайшанба куни Россия қўшинлари Украинанинг 26 та аҳоли пунктидаги объектларга ҳужум қилган. Камида 10 киши ҳалок бўлган. Кировоград вилояти айниқса катта зарар кўрган. У ерда Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан бери энг кучли ҳужум қайд этилган.

16 октябрь, жума куни навбатдаги ҳужумлар тўлқини оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлган, тахминан 60 киши жароҳатланган. Энергетика инфратузилмасига берилган зарбалар натижасида Украинада бир миллиондан ортиқ аҳоли электр таъминотисиз қолган.

Ҳужумлар дам олиш кунларида ҳам давом этган. Шанба куни етти киши ҳалок бўлгани ва 90 киши жароҳатлангани хабар қилинган. Якшанба куни эса камида яна 10 киши ҳалок бўлган, 73 киши жароҳатлангани маълум қилинган.


Киритилди: Бугун 08:46. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!