Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Россиянинг Тернопил шаҳрига уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Россиянинг Тернопил шаҳрига уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Россиянинг Украина ғарбидаги Тернопил шаҳрига берган ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 28 кишига етди.

Бу ҳақда маҳаллий Фавқулодда вазиятлар хизмати матбуот хизмати ўзининг Telegram-каналида маълум қилган.

Маълумотларга кўра, қутқарувчилар Россия ҳаво кучлари кўп қаватли уйга зарба берган жойда вайроналар остидан яна бир жабрланувчининг жасадини олиб чиққан. Шу тариқа қурбонлар сони 28 нафарга етди, улардан уч нафари ёш болалар.

"94 киши тан жароҳати олди, 16 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланади", — дейилади ФВВ хабарида.

Киритилди: 10:45 21.11.2025. Ўқилди: 1064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!