Россиянинг Стокгольмдаги элчихонаси вандализмга учради. Швеция Ташқи ишлар вазирлигига Россия томон ўз вазифаларини тўғри бажаришини талаб қилиб нота юборилди.
Бу ҳақда дипломатик миссия матбуот хизмати маълум қилди.
"15 апрел куни эрта тонгда Россиянинг Стокгольмдаги элчихонаси яна бир бузғунчиликка учради. Дипломатик миссиянинг хизмат биноси марказий кириш эшиги олдидаги, шунингдек, элчихона мактаби жойлашган унинг ҳудудидаги турар-жой мажмуаси олдидаги асфальтга бўёқ идишлари ташланган. Воқеа ҳақида зудлик билан полицияга хабар берилди", - дейилади элчихона хабарида.
Шунингдек, элчихона Швеция Ташқи ишлар вазирлигига нота юбориб, қабул қилувчи томондан Россия дипломатик ваколатхонасининг дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича 1961 йилдаги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси бўйича ўз мажбуриятларини тўғри бажаришини талаб қилди.