Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлган 100 дан ортиқ ватандошимиз Ўзбекистонга олиб келинади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлган 100 дан ортиқ ватандошимиз Ўзбекистонга олиб келинади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари юртимизга олиб келинади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Мазкур инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган "Ватанга қайтариш" лойиҳаси доирасида мамлакатимиз Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида амалга ошириляпти.

Акцияси доирасида Санкт-Петербург шаҳрида оғир ҳаётий вазиятда бўлган 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларига Ватанга қайтиш сертификатлари ва авиачипталар тақдим этилди. Улар 18 август куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилади.

Бундан ташқари, 33 нафар юртдошимизга, шу жумладан, Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлган ва оғир моддий аҳволда қолган ватандошларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Киритилди: 17:13 17.08.2025. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!