Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россиянинг МИР ва Эроннинг SHETAB тўлов тизимлари бир-бирига уланади

Россиянинг МИР ва Эроннинг SHETAB тўлов тизимлари бир-бирига уланади

Россиянинг МИР ва Эроннинг SHETAB электрон тўлов тизимлари бир-бирига уланади. Бу ҳақида Эрон Марказий банки раҳбари Муҳаммад Ризо Фарзин Санкт-Петербурда Россия банки раиси Эльвира Набиуллина билан учрашувдан сўнг маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

“Икки давлат мутахассисларидан иборат делегациялар учрашувида Россиянинг "Мир" тўлов тизимини Эроннинг SHETAB тизимига улаш бўйича талабларни якунлаш билан бир қаторда лойиҳа амалий даражага етди”, деди у.

Фарзиннинг сўзларига кўра, август ойи охирида Эронда Мир карталаридан, Россияда SHETAB карталаридан фойдаланиш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, Марказий банк раҳбари миллий валюталарнинг ликвидлигини таъминлаш мақсадида Москва билан валюта келишуви тузилганини маълум қилди.

Россия ва Эрон ўхшаш муаммоларга дуч келгани сабабли икки давлатнинг тўлов тизимларини бирлаштириш зарурати пайдо бўлди. 2018 йилда, Теҳрон АҚШ томонидан киритилган санкциялар туфайли SWIFT халқаро пул ўтказмалари тизимидан узилган эди. Россия эса 2022 йил июнь ойида Украинада махсус операция бошланганидан сўнг, Россиянинг етакчи банклари ушбу тизимдан узилган эди.

Киритилди: 12:58 07.07.2024. Ўқилди: 3573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!