Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россиянинг Киевга йирик ҳужуми: ҳалок бўлганлар бор, Киев-Печерск Лаврасига зарар етди

Россиянинг Киевга йирик ҳужуми: ҳалок бўлганлар бор, Киев-Печерск Лаврасига зарар етди

Россия армияси тун давомида Украина пойтахти Киевга кенг кўламли ҳаво ҳужумини амалга оширди. Ҳужум оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди, 30 нафардан ортиқ одам жароҳат олди.

Украина Ҳаво кучлари маълумотига кўра, ҳужумда 600 дан зиёд дрон ва 70 та ракета қўлланган. Асосий нишон Киев шаҳри бўлган.

Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченконинг билдиришича, ҳалок бўлганлар сони камида беш нафарни ташкил этмоқда. Жароҳатланганлар орасида 5 ва 6 ёшли икки нафар бола ҳам бор. Аввалроқ Киев мэри Виталий Кличко жабрланганлар орасида ҳомиладор аёл ҳам борлигини маълум қилган эди.

Ҳужум оқибатида Киевнинг тарихий ва диний ёдгорликларидан бири бўлган Киев-Печерск Лаврасига жиддий зарар етган. Шунингдек, Украина кино саноатининг муҳим марказларидан саналувчи Александр Довженко номидаги киностудия ҳам катта талафот кўрган.

Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, шаҳар бўйлаб 50 га яқин нуқтада қутқарув ва ёнғин ўчириш хизматлари иш олиб бормоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги эса Киев, Днепр ва Харьков шаҳарларидаги «мудофаа-саноат мажмуаси объектлари»га оммавий зарба берилганини маълум қилди.

Бу ҳужум сўнгги ойларда Киевга уюштирилган энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Киритилди: Бугун 18:41. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!