Россия Қуролли кучлари бўлинмаларининг Украина пойтахти Киевга уюштирган йирик ҳужуми оқибатидаги қурбонлар сони 16 кишига етди.
Бу ҳақда Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, қутқарувчилар қисман вайрон бўлган тўққиз қаватли бино вайроналари остидан яна уч кишининг жасадини олиб чиққан, қидирув ишлари давом этмоқда.
17 июнга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинага 500 га яқин дрон ва ўнлаб ракеталарни уриб, йирик ҳужумга ўтди. Киевда энг катта вайронагарчилик Соломенский туманида қайд этилган, у ерда Х-101 қанотли ракетаси тўққиз қаватли бинога тегиб, кириш жойларидан бирини бутунлай вайрон қилган.
Умумий ҳисобда, ҳужум оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, яна 134 киши жароҳатланган.