The Wall Street Journal газетаси бу ҳақда америкалик расмий манбаларига таяниб хабар бермоқда.
АҚШ ҳукумати бу тақчиллик хавфи ҳақида бир неча ой аввалдан билиб, Исроилдаги мудофаани кучайтиришга киришган. Бунинг учун Исроилга қўшимча ҳаво, қуруқлик ва денгиз кучлари юборилган. Шунингдек, янада кўпроқ ҳаво мудофаа тизимлари Яқин Шарққа жўнатилган.
Тhe Washington Post'нинг ёзишича, Исроил армиясидаги ҳозирги мудофаа имкониятлари ҳафта охиригача сақланиши мумкин, ундан кейин ракеталарни тўхтатиш имконияти кескин камаяди.
АҚШ ва Исроил разведкасига яқин манбанинг сўзларига кўра, ЦАХАЛ қайси ракетани йўқ қилиш кераклиги юзасидан танлов қилишга мажбур бўлади. Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларида барча ракеталарни бирдек тутиб қолишнинг имкони қолмаслиги эҳтимоли юқори.
"Сўнгги кунларда Исроил катта миқдорда Эрон ракета ҳужумларини қайтарди. Аммо Эроннинг ҳужумлари интенсивлиги ҳам камайди. Теҳронда қанча ва қандай турдаги ракеталар қолгани номаълум", деб ёзади WSJ.