Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон президенти: Агар АҚШ Исроилни тўхтатмаса, Теҳрон кескинроқ жавоб беради

Эрон президенти: Агар АҚШ Исроилни тўхтатмаса, Теҳрон кескинроқ жавоб беради

Эрон президенти Масуд Пезешкиян АҚШни Исроилнинг агрессив ҳаракатларини тўхтатишга чақирди. Унинг таъкидлашича, агар Вашингтон Исроилни жиловламаса, Эрон ўз жавобини янада кучайтиришга мажбур бўлади.

Пезешкиян бу ҳақда Уммон султони Хайсам бин Тариқ билан телефон суҳбати чоғида маълум қилди.

“Агар АҚШ ҳукумати бу шафқатсиз режимнинг минтақада беқарорликни тарқатишини тўхтатмаса, Эрон жавоб чораларини кучайтиришга мажбур бўлади. Бу аввалги зарбалардан ҳам қаттиқ ва даҳшатли бўлади”, — дейилади президент матбуот хизмати баёнотида.

Пезешкиян, шунингдек, Эрон аллақачон Исроилга жиддий зарар етказганини таъкидлади.

Киритилди: 19:05 18.06.2025. Ўқилди: 2621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!