Россиянинг Киевга ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди ва олти киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Киев мэри Виталий Кличко маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жароҳатланганлардан уч нафари касалхонага ётқизилган.
"Киевда душман ҳужуми натижасида икки киши ҳалок бўлди. Пойтахтнинг олти нафар аҳолиси, жумладан, 16 ёшли бола жароҳат олди. Тиббиёт ходимлари уч нафар ярадорни касалхонага ётқизишди", деди Кличко.
Пайшанба куни кечқурун маҳаллий ҳокимият ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилди. Дарницкий туманида ракета парчалари турар-жой бўлмаган бинога тушиб, ёнғинга сабаб бўлди. Святошинскийда омборга зарба берилгани ҳақида хабар берилган.