Киевнинг Дарницкий туманига Россия ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 16 кишига етди.
Бу ҳақда Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати матбуот хизмати маълум қилди.
"Киевнинг Дарницкий туманига Россия ҳужуми натижасида ўн олти киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди. Қутқарувчилар вайроналарни тозалаш ва одамларни қидиришда давом этмоқда", дейилади баёнотда.
Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумотларига кўра, 14 май кечаси Россиянинг пойтахтга ҳужуми натижасида жами 47 киши жароҳат олган.