Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россиянинг Киевга ракеталар ва дронлар билан зарба бериши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Киевга ракеталар ва дронлар билан зарба бериши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

6 июн тонгида Россия томонидан Украина пойтахти Киевга ракеталар ва дронлар ёрдамида кучли ҳужум уюштирилди. Ҳужум оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 20 нафар одам турли тан жароҳатлари билан жабрланди.

Киев шаҳар мэри Виталий Кличко Telegram орқали маълум қилишича, ҳалок бўлганлар сони тўрт нафарга етган. Унинг сўзларига кўра, шаҳарнинг бир нечта туманларида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Жабрланганлардан 16 нафари шифохонага ётқизилгани маълум қилинди.

Шаҳар ҳарбий маъмуриятига кўра, ҳужумлар натижасида Киев метросига ҳам шикаст етган. Транспорт тизими вақтинча ишдан тўхтатилган. Шунингдек, турли туманларда тураржой биноларида ёнғинлар келиб чиққан.

Reuters агентлигининг хабар беришича, ҳужум пайтида осмонда учиб ўтаётган Россиянинг «камикадзе» дронлари ва уларга қарши ишлатилган Украина ҳаво мудофаа тизими ўқ-дориларининг овози эшитилган.

Россия ҳужуми Украина томонидан Россиянинг бомбардимончи самолётларига қаратилган зарбаларга жавоб тариқасида амалга оширилгани айтилмоқда. Украина томони ҳозирча бу ҳақда расмий изоҳ бермади.

Киритилди: 17:16 06.06.2025. Ўқилди: 438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!