Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россиянинг кеча Украинага уюштирган ҳужумида уч киши ҳалок бўлди

Россиянинг кеча Украинага уюштирган ҳужумида уч киши ҳалок бўлди

Украинанинг Краматорск шаҳрида Россия кучлари томонидан ўққа тутилиши натижасида камида уч киши ҳалок бўлди ва яна бир киши яраланди.

Бу ҳақда Донецк вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Вадим Филашкин ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.

"Краматорскда ўққа тутилиши натижасида камида уч киши ҳалок бўлди ва яна бир киши яраланди. Бугун кечқурун шаҳарга икки марта зарба берилди. Россия кучлари яна турар-жой биносига зарба берди. Барча тегишли хизматлар воқеа жойида, қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Қурбонларнинг аниқ сони ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда", деб ёзди у.

Киритилди: Бугун 09:31. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!