Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россиянинг Европа қисмида енгил авиация парвозларини тақиқлаш таклиф қилинмоқда

Россиянинг Европа қисмида енгил авиация парвозларини тақиқлаш таклиф қилинмоқда

Россиянинг Европа қисмида енгил авиация парвозларини тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Бу соҳани барбод қилиши мумкин.

Россия Авиация ҳамжамиятининг тахмин қилишича, ҳарбийлар шу йўл билан Украина дронларига қарши курашмоқчи. Сўнгги ойларда Украина Қуролли кучлари Россиянинг ичкарисидаги шаҳарларга тез-тез зарбалар бермоқда, май ойи ўрталарида эса Москва ва Подмоскове кенг кўламли уруш бошланганидан бери энг йирик дрон ҳужумига учради.

"Агар тақиқ ҳақиқатан ҳам жорий этилса, учувчиларни тайёрлайдиган ўқув марказлари ёпилиши ва улар билан бирга кадрлар тайёрлашнинг бутун тизими хавф остида қолади", деб ҳисоблайди учувчилар.

"Одамлар ишсиз қолади — инструкторлар, учувчилар, аэростат ва планёр спорти бўйича мутахассислар, барча техник воситаларга хизмат кўрсатувчи техниклар! Уларнинг аксарияти учун бу даромаднинг ягона манбаи", — дея қўшимча қилади улардан бири.

Киритилди: Бугун 19:11. Ўқилди: 180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!