Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россиянинг Европа Иттифоқидаги активлари Украинага товон пули тўланмагунча музлатилди

Россиянинг Европа Иттифоқидаги активлари Украинага товон пули тўланмагунча музлатилди

Европа Иттифоқи кенгаши Россия активларини "уруш тугагунча ва Украинага товон пули тўланмагунча" музлатиб қўйишга қарор қилди.

Бу ҳақда Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ўзининг ижтимоий тармоғида ёзди.

Унинг таъкидлашича, "23 октябрь саммитида ЕИ етакчилари Россия-Украина уруши тугагунига қадар ва етказилган зарар тўлиқ қопланмагунча Россия активлари музлатилиши кераклигини эълон қилган эди.

"Бугун биз бу ваъдани бажардик", деб ёзади Кошта.

Аввалроқ, ЕИ Кенгашидаги Дания раислиги ЕИ кенгаши "Россия активларини муддатсиз музлатиш"ни маъқуллаганини маълум қилганди.

Киритилди: 08:30 13.12.2025. Ўқилди: 700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!