Украинанинг Днепропетровск вилоятида Россия Қуролли Кучлари томонидан ўққа тутилиши натижасида икки киши ҳалок бўлди ва яна 17 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Днепропетровск вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғи Александр Ганжа маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жароҳатланганлар орасида икки бола ҳам бор.
"Павлоградда эрталабки ҳужум натижасида икки киши ҳалок бўлди ва яна 16 киши жароҳат олди. Уч киши ўртача аҳволда касалхонада даволанмоқда. Қолганлари, жумладан, 1 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар, амбулатория шароитида даволанади. Никопол туманида 81 ёшли аёл жароҳат олди. У амбулатория шароитида даволанади", дея қўшимча қилди у.