Нидерландия ҳарбий разведка хизмати (MIVD) Россия томонидан давлат объэктига қарши биринчи киберсаботаж уринишини қайд этди.
Бу ҳақда MIVD директори вице-адмирал Питер Ресинк йиллик таҳдид ҳисоботини тақдим этаётганда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, хакерлар зарар етказиш мақсадида тизим устидан назоратни қўлга киритишга уринган. Ҳужумнинг олди олинди. Аниқ нишон ошкор этилмади, бироқ хакерлар муҳим инфратузилмага ҳам кириб боришга урингани маълум. Операцияларнинг мақсади, разведка маълумотларига кўра, Украинага ёрдамни тўхтатиш эди.
Россия, шунингдек, жамоат транспорти компаниялари ва сиёсий партиялар веб-сайтларини Европа парламенти сайловларида овоз беришни бузиш учун нишонга олди.
Ҳисоботда Россия ва Хитойдан киберҳужумлар ва дезинформациядан тортиб то саботажгача бўлган гибрид таҳдидларнинг кучайиши қайд этилган. Украинада уруш бошланганидан бери Европада бундай ҳодисалар сони 10 баравардан ошган.
CСИС маълумотларига кўра, Россия ҳужумлари сони 2023-йилда тўрт баробарга, 2024-йилда эса қарийб уч баробарга ошган. Ўтган йил охирига келиб, Ғарб разведка агентликлари иши туфайли фаоллик пасайган.